2021 йилнинг 3 ойида Россиядан Ўзбекистонга қарийб 1 млрд доллар ўтказилди

Жамият 2988
image

Жорий йилнинг I чорагида Россиядан Ўзбекистонга жисмоний шахслар томонидан 967 миллион доллар ўтказилди. Бу ҳақда РФ Марказий банки маълум қилди.

Ўзбекистон Россиядан пул ўтказмалари бўйича МДҲ давлатлари орасида биринчи ўринда бўлган. Ўзбекистондан кейин энг кўп пул Қирғизистонга ўтказилган – 407 млн доллар. 

Россиядан Ўзбекистонга битта ўтказманинг ўртача миқдори кўпайган. 2020 йилнинг дастлабки уч ойида битта ўтказма ўртача 309 долларни ташкил қилган бўлса, жорий йилда 347 долларга тенг бўлган.

Биринчи чоракда Россиядан Тожикистонга 329 млн доллар пул ўтказилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,2 фоизга кам.

Биринчи чоракда Россиядан энг кўп Швейцарияга ўтказилган – 1 млрд 772 млн доллар. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 91
Рейтинг: 3.1
t
×