2021 йилдан “права”ни алмаштиришда имтиҳон топшириладими? ДХА аниқлик киритди

Жамият

image

Сўнгги пайтларда аҳоли ўртасида 2021 йилда ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришда қайта имтиҳон топшириш керак бўлади, деган нотўғри маълумот тарқала бошлади.

Давлат хизматлари агентлиги ҳайдовчилик гувоҳномаси билан боғлиқ вазиятга аниқлик киритди.

Унга кўра, аҳолига қулай бўлиши учун, эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш 2021 йил 31 декабрга қадар давом этади. Бунда Давлат хизматлари марказларида кўрсатилаётган барча хизматлар каби, ортиқча бюрократиясиз, соддалаштирилган тартиб амал қилади. Яъни, қайта имтиҳон варақаси талаб этилмайди.

Эслатиб ўтамиз, хизматдан фойдаланиш учун паспорт, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини тақдим этиш ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоиз (бугунги кунда 156 100 сўм) миқдоридаги тўловни амалга ошириш лозим.

Қуйидаги инфографика орқали “права” алмаштириш хизмати қайси ДХМларда йўлга қўйилганлиги ҳақида маълумот олишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳайдовчилик гувоҳномаси

Баҳолаганлар

666

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг