Қанча ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олгани эълон қилинди

Жамият

image

2021 йилда 31,9 минг ўзбекистонлик Россия Федерацияси фуқаролигини олди. Умумий ҳисобда эса Россия фуқаролигини олганлар сони жорий йилда ўтган йилга қараганда 8,9 мингга кўп бўлди. Бу ҳақда “FinExpertiza” таҳлил маркази ҳисоботида айтилган.

Қайд этилишича, 2021 йилда жами 735,4 минг киши Россия фуқаролигини олган бўлиб, ўзбекистонликлар уларнинг 4,3 фоизини ташкил этган. 

Россия Федерацияси фуқаролигини олган хорижликларнинг 376 минги украиналик (Донецк ва Луганск халқ республикалари аҳолиси), 103,7 мингги тожикистонлик, 49,9 минги қозоғистонлик, 46,9 минги арманистонлик, 31,9 минги ўзбекистонлик, 30,8 минги озарбайжонлик, 23,7 минги молдавияликлар ва 19,2 минги қирғизистонликдир.

Ғарб мамлакатларидан Россия фуқаролигини олганлар кўп эмас. 2021 йилдан эътиборан, Германиянинг 481 фуқароси, АҚШнинг 388 фуқароси, Италиянинг 226 фуқароси, Грециянинг 183 фуқароси, Франциянинг 167 фуқароси, Буюк Британиянинг 99 фуқароси энди россиялик ҳисобланади. 

Маълумот учун, Ўзбекистонда бир шахс ҳам Ўзбекистон, ҳам бошқа давлат фуқаролигида юриши мумкин эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

865

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг