2020 йилда қанча ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олгани маълум бўлди

Олам

image
Ислом ва мусулмонлар борасида Мирзиёев Каримовдан кескин фарқ қилади – сиёсатшунос north_east

Ислом ва мусулмонлар борасида Мирзиёев Каримовдан кескин фарқ қилади – сиёсатшунос

2020 йилда 23 минг ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олган. Бу ўтган йилда россияликка айланганларнинг 3,5 фоизига тенг.

2020 йилда жами 650 минг хорижлик Россия фуқаролигини олган ва бу мутлақ рекорд кўрсаткичга етган. Бундан аввал фақатгина 2005 йилда ярим миллиондан ортиқ одам россиялик бўлганди.

“Янги фуқароларнинг асосий қисми Украина (62, 4 фоиз ёки 409,5 минг), Тожикистон (9,7 фоиз ёки 63,4 минг) ва Қозоғистон (6,6фоиз ёки 43,4 минг) дан келган.

Бундан ташқари, 203 нафар германиялик, 148 нафар америкалик, 32 нафар британиялик, 19 нафар канадалик, 7 нафар швейцариялик ва бир япон Россия фуқаролигини олган.

Қайд этилишича, “янги россиялик”ларнинг кўпайишига миграция сиёсатининг юмшатилиши ҳам сабаб бўляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия фуқаролик

Баҳолаганлар

446

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг