2021 йилда 46 млрд сўм маблағ олимларга тўлаб берилмаган
Жамият
−
16 Март 2022
50422021 йилда фан докторларига 60 фоизгача, фан номзодларига 40 фоизгача устама бериш бўйича давлат бюджетидан 157 млрд сўм ажратилган. Шу маблағлардан атиги 110 млрд сўми берилган, 46 млрд сўми қолиб кетган. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов маълум қилди.
“2021 йилда фан докторларига 60 фоизгача, фан номзодларига 40 фоизгача устама бериш бўйича давлат бюджетидан 157 млрд сўм ажратилган. Шу маблағлардан атиги 110 млрд сўми берилган, 46 млрд сўми қолиб кетган”, дейди вазир.
Қайд этилишича, қуйидаги университетларда ажратилган маблағларнинг ярмидан кўп қисми тўлаб берилмаган:
• Москва давлат университетиниг Тошкент шаҳридаги филиали – 50 фоиз;
• Тошкент кимё-технологиялари университети – 51 фоиз;
• Тошкент техника университетининг Қўқон филиали – 53 фоиз;
• Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти – 54 фоиз;
• Қорақалпоғистон давлат университети – 54 фоиз;
• Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педогогика институти – 60 фоиз;
• Қарши давлат университети – 61 фоиз;
• Жиззах политехника университети – 65 фоиз;
• Тошкент архитектура-қурилиш институти – 66 фоиз маблағни ўзлаштирмаган.
“Қаерда кам берилган бўлса, ўша ерда шикоят ва норозилик кўп. Чунки раҳбарлар ўзини жудаям “катта” деб ҳисоблаяпти. Бюджет берган пулни бергимиз келмаяпти ҳозир, унга (олимга — таҳр.) кўмак бермаяпмиз, семинар ўтмаяпмиз. Илмий проректорлар ишламаган бу ерда”, дейди Абдуқодир Тошқулов.
Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёев ижарада яшаётган талабаларга 2022 йилда бюджетдан 120 миллиард сўм субсидиялар ажратилгани, яъни, ректорларга ўтган икки ойда 24 миллиард сўм маблағ берилганини айтган эди. Бироқ, ушбу маблағлардан атиги 5 миллиард сўм ишлатилган.
LiveБарчаси