2021 йилда ҳам “бюджетник”ларнинг иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдори оширилади

Жамият

image
2021 йилда Давлат бюджети нимадан шакллантирилади? north_east

2021 йилда Давлат бюджети нимадан шакллантирилади?

"2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонун лойиҳасига кўра, келаси йилда иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақалар миқдорлари ва айрим хизмат турлари бўйича тарифларнинг ошиши билан боғлиқ харажатларга 8,4 трлн сўм ажратилмоқда. Лойиҳа Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирилган.

Охирги шаклланган қоидага кўра, иш ҳақи, пенсиялар, ижтимоий нафақалар ва стипендиялар миқдори ҳар ярим йилда ўтган даврдаги инфляция даражасидан паст бўлмаган миқдорларда оширилиши керак.

Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасида 2021 йилда инфляция 9-10 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда. 2022 йилда эса мақсадли мўлжал 10-11 фоиз бўлиб турибди.

Маълумот учун, 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси номидан ва унинг кафолати остида ички ва ташқи қарзларни жалб қилиш бўйича йиллик имзоланадиган янги битимларнинг чекланган соф ҳажми 5,5 млрд АҚШ доллари бўлиши кутиляпти. Ўтган йили бу лимит 4 млрд доллар бўлган, кейинроқ пандемия сабаб 5 млрдгача кўпайтирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

маош Давлат бюджети

Баҳолаганлар

4400

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг