2021 йил энг жазирама йиллардан бири бўлди – БМТ

Олам

image

2021 йил рекорд даражадаги еттита энг иссиқ йиллардан бири бўлди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бутунжаҳон метеорология ташкилоти томонидан эълон қилинган ҳисоботда айтилган.  

Қайд этилишича, Ла-Нинья ҳодисасининг ривожланиши натижасида сўнгги икки йил ичида ўртача глобал ҳарорат вақтинча пасайган бўлса-да, 2021 йил кузатувлар тарихидаги еттита энг иссиқ йиллардан бири бўлган.

Глобал исиш ва бошқа узоқ муддатли иқлим ўзгариши тенденциялари иссиқхона газлари натижасида давом этиши кутилмоқда.

Ҳисоботга кўра, ўтган йилда ўртача глобал ҳарорат саноатдан олдинги (1850-1900 йиллар) даражасидан тахминан 1,11 даражадан юқори бўлган. 

Таъкидланишича, 1980 йиллардан бошлаб, ҳар бир кейинги ўн йиллик аввалгисидан кўра иссиқроқ бўлган. Бу тенденция давом этиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, Ла-Нинья ҳодисаси мунтазам равишда Жанубий Американинг Тинч океани соҳиллари яқинида содир бўлади ва океан юзаси ҳароратини пасайтиришдан иборат. Оддий сўз билан айтганда бу ерда ғайриоддий совуқ об-ҳаво бошланади. Ушбу ҳодиса Американинг ғарбий қирғоқларидан илиқ сув зонасини Индонезия ва Австралия томон силжитадиган шарқий шамолларнинг кучайиши туфайли содир бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ метеорологлар 2021 йилдан 2025 йил ичида рекорд даражадаги иссиқ йил бўлиши кутилаётганини маълум қилганди. Ушбу даврда бўлган камида бир йил 90 фоиз “энг иссиқ йил” бўлиш имкониятига эга. Бундан ташқари, ушбу интервалнинг ҳар бир йилида қуруқликдаги ўртача ҳарорат саноатгача бўлган давр кўрсаткичларидан камида 1 даражага ошади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг