2020 йилда Ўзбекистонда энг кўп солиқ тўлаган компаниялар эълон қилинди
Жамият 09 Февраль 18:19
5349
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси 2020 йил сарҳисобига кўра якуний маълумотлар билан бўлишди.
Хабарингиз бор, мазкур тоифага мансуб йирик солиқ тўловчилар ўтган йилда 836 та эди. Жорий йилдан уларнинг сафи кенгайиб, ҳозирда умумий сони 1 120 тага етди.
Ўтган 2020 йил якунларига кўра, Республика миқёсида жами солиқ тушумлари миқдори 103,5 трлн сўмни ташкил этган. Шундан 67,7 трлн сўм миқдордаги солиқ тушумлари айнан Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси хизмат кўрсатувчи йирик солиқ тўловчилар томонидан амалга оширилган.
Бошқача қилиб айтганда, ўтган йилги 836 та йирик солиқ тўловчилар ҳисобидан Республика бўйича жами солиқ тушумларининг 65 фоизини ундиришга эришилди.
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси ўтган 2020 йил якунига кўра, энг кўп солиқ тушумларини амалга оширган йирик солиқ тўловчилар топ 10 талигини маълум қилди:
1. “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси