2020 йилда Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш кўпайди

Жамият 3143
image

Республикада 2020 йил январь-декабрь ойларида жами 4163 дона юк автомобиллари и шлаб чиқарилди. Юк автомобиллари ишлаб чиқариш саноатида кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 21,7 фоизга пасайган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Шунингдек, 2020 йилда энг юқори ишлаб чиқариш суръати декабрь ойида кузатилиб, 437 донани ташкил этди.

Республикада 2020 йилнинг январь-декабрь ойларида 642 дона автобус ишлаб чиқарилиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 58,1 фоизга пасайган.

Шунингдек, 2020 йилда энг юқори кўрсаткич март ойида кузатилиб, 176 донани ташкил этган.

Республикада автомобиль двигателлари ишлаб чиқариш саноатида 222,4 минг дона двигателлар ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,8 фоиз ўсишга эришилди.

Шунингдек, 2020 йилда энг юқори ишлаб чиқариш июл ойида кузатилди (24,1 минг дона).

2020 йилнинг январ-декабр ойларида қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш саноатида, жами 673 дона тракторлар ишлаб чиқарилди, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 66,5 фоизга камайган. 

Шунингдек, 2020 йилда энг юқори ишлаб чиқариш апрель ойида кузатилди (234 дона).

Шу билан бирга, ишлаб чиқариш саноатида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирганда енгил автомобиллар - 1,1 м., автомобиль двигателлари - 1,1 м., автомобиль бензини - 1,4 фоизга, радиаторлар, шовқин сўндиргичлар ва чиқариш қувурлари, уловчи механизмлар, рул чамбараклари, рул колонкалари ва механизмларининг картерлари ва уларнинг қисмлари - 1,1 м. га ошди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 61
Рейтинг: 3
Теглар
t
×