2020 йилда Тошкентда 100 дан ортиқ ноқонуний кўп қаватли бинолар қурилган
Жамият
−
28 Январь 2021
7601Тошкент шаҳрида якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкаларида кўп квартирали уй-жойлар қуриш ҳолатлари ортиб бормоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳри бош архитектори Нуриддин Сагатов брифингда маълум қилди.
Оқибатда қурилган кўп квартирали уйлардаги муҳандислик коммуникациялари тизимга салбий таъсир ўтказиб, айримларини қуввати етмай, айримлари эса турли хил авария ҳолатлари келиб чиқмоқда.
“2020 йилда хатлов ўтказилганда 100 дан ортиқ якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкаларида якка тартибда уй-жой қурмасдан уч ва ундан ортиқ қаватли (кўп квартирали) уй-жойлар қурилгани аниқланган. Бунинг оқибатида, шу уйлар атрофидаги аҳолининг норозилиги, коммунал соҳадаги муаммолар ортиб бормоқда”, дейди Нуриддин Сагатов.
Қайд этилишича, янги таҳрирдаги Шаҳарсозлик кодексида якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкаларда икки ва ундан ортиқ бўлган кўп квартирали уйларни қуриш тақиқланди.
LiveБарчаси