2020 йилда АҚШда ўлим бўйича рекорд ўрнатилди

Олам

image

АҚШда 2020 йилдаги ўлимлар сони, коронавирус туфайли вафот этганлар билан бирга уч миллиондан ошган. Бу ўлим бўйича бутун мамлакат тарихидаги рекорд ҳисобланади. Бу ҳақда "Associated Press"га асосланиб маълумот берилган. 

Таъкидланишича, 2019 йилда АҚШда 2,8 миллион киши вафот этганди. Бу 2020 йилда кутилган даражадан 15 фоиз ёки 400 мингга кам ҳисобланади. 

Агар прогнозлар рўёбга чиқса, унда АҚШдаги ўлимлар сони Биринчи жаҳон уруши туфайли 46 фоизга ошган 1918 йилдан буён энг катта кўрсаткич бўлади. 

Маълумот учун, коронавирус тарқалиши бўйича АҚШ дунёда биринчи ўринда турибди. Мамлакатда 18,3 миллион одам инфекцияни юқтирган. 323 мингдан кўп бемор вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ

Баҳолаганлар

235

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made