2020 йил дунёда кутилаётган об-ҳаво олимларни ташвишлантирмоқда
Жамият
−
16 Январь 2020
21258Ўтган 2019 йил метеорологик кузатувлар тарихида 2016 йилдан кейин дунёдаги энг иссиқ йил бўлди. Бу ҳақда Бутунжаҳон метеорология ташкилоти маълум қилмоқда.
2019 йил дунёда ўртача ҳарорат 1850-1900 йилгача бўлган даврда кузатилган об-ҳаводан 1,1 даража иссиқ бўлди. Шу боис 2016 йил энг иссиқ ҳаво ҳарорати қайд этилган давр ҳисобланмоқда. Бунга узоқ муддат иқлим ўзгаришларини келтириб чиқарган Эль Ниньо эффекти сабаб бўлган.
“Агар биз СО2 (углерод диоксиди)ни шу суръатда атмосферага чиқараверсак, аср сўнгига қадар ҳарорат 3-5 даражага кўтарилади. Афсуски, 2020 ва келгуси ўн йилликда янада экстремал об-ҳавони кузатиш мумкин. Бунга атмосферага рекорд даражада турли газларнинг чиқарилаётгани сабаб бўлади”, деди Бутунжаҳон метеорология ташкилоти бош котиби Петтери Таалас.
Умуман олганда, 2010 йилдан буён энг юқори ўртача ҳарорат кўрсаткичлари қайд этиб келинмоқда. 1980 йилдан бошлаб ҳар ўн йиллик аввалгисидан иссиқроқ бўлмоқда. Бу ҳолат юқорида қайд этилганидек, ҳавога турли газларнинг кўп миқдорда чиқиши сабабидан содир бўлмоқда, дея таъкидлайди ташкилот.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси