2020–2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури тасдиқланди
Жамият
−
10 Январь 2020
5922Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 9 январь куни “Ўзбекистоннинг 2020–2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қарор билан Ўзбекистоннинг 2020–2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури тасдиқланди.
Дастурда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:
• 850,5 трлн сўм инвестициялар, шу жумладан 35,5 млрд АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестицияларни ўзлаштириш;
• 206 та янги ишлаб чиқариш қувватлари ва 31 мингдан зиёд иш ўринлари яратиш.
Қарорга кўра, Ўзбекистон номидан ёки кафолати остида ташқи қарзни жалб этиш бўйича 2020 йилда янги имзоланадиган шартномалар доирасидаги лойиҳалар “2020 йил учун Ўзбекистоннинг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун билан белгиланган чегаравий ҳажмлар доирасида аниқланади.
Шунингдек, қиймати 50 млн АҚШ долларидан ошадиган ва хорижий инвесторнинг улуши 50 фоиздан кам бўлмаган инвестиция лойиҳалари доирасида ишлаб чиқариш майдонидан ташқаридаги зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини бюджет маблағлари ҳамда молиялаштиришнинг бошқа ички манбалари ҳисобидан қуриш тартиби мазкур инвестиция лойиҳалари қуйидаги талабларга мос келган тақдирда қўлланилади:
• лойиҳанинг иқтисодий самарадорлиги мавжудлиги;
• Урбанизация агентлигининг лойиҳани сўралаётган ер участкасида жойлаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси мавжудлиги;
• лойиҳанинг лойиҳаолди ҳужжатига давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси мавжудлиги (зарур ҳолларда).
LiveБарчаси