2019 йилги сайловда 3,5 миллион доллар самарасиз ишлатилган – МСК

Жамият

image

2019 йил 22 декабр куни “Янги Ўзбекистон – Янги Сайловлар” шиори остида қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, шаҳар, туман кенгашларига сайловлар ўтказилган эди

Марказий сайлов комиссиясининг сўнгги маълумотларига кўра, 2019 йилги сайловларда уч ярим миллион AҚШ доллари самарасиз тузилмалар учун сарфланган. Бу маблағ округ сайлов комиссиялари аъзоларига иш ҳақи сифатида тўланган эди. 

Гап шундаки, сайловларда халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига сайлов ўтказувчи Округ Сайлов Комиссиялари самарасиз ва ортиқча тузилма эканлиги аён бўлди. Кўп ҳолларда ҳар бир окрукка 1-3 та участка тўғри келади. Уларнинг сайлов компаниясидаги фаолияти фақат ушбу участкалар доирасида чекланади. 

Эндиликда Марказий Сайлов Комиссияси томонидан Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига сайлов ўтказувчи ОCКларнинг ваколатларини туман ва шаҳар сайлов комиссияларига ўтказиб фойдасиз, деб топилган тузилмани тугатиш таклиф этилмоқда.

Карим ЗАРИПОВ


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг