2019 йилда Ўзбекистонда ички бозорга қанча олтин сотилган?
Жамият
−
04 Февраль 2020
5401Ўтган, 2019 йилда UZEX биржа савдолари орқали умумий қиймати 6,1 млрд сўмдан ортиқ 145,1 килограмм олтин ва кумуш сотилди.
Шу жумладан, биржа орқали 5,5 млрд сўмлик 12,6 кг олтин сотилди. Олтиннинг биржа котировкаси 1 грамм учун 435,2 минг сўмни ташкил этди. Кумушнинг сотилиш ҳажми 132,5 кг га тенг бўлиб, унинг қиймати 605,7 млн сўмга етди. Кумушнинг 1 грамм учун ўртача нархи эса 4 600 сўмга тенг бўлди.
2020 йил январь ойида биржа орқали тадбиркорлар томонидан 330 млн сўмдан ортиқ қийматида 700 грамм олтин сотиб олинган. Жорий йилнинг январь ойи учун 1 грамм олтиннинг ўртача нархи 476,1 минг сўмни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, қимматбаҳо металлар 2019 йил март ойидан бошлаб Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг биржа савдолари орқали сотила бошланган.
Қимматбаҳо металларнинг бошланғич нархи Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг биржа битими тузилган санадаги курси бўйича миллий валютада Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг сўнгги тонгги фиксинги асосида белгиланади.
2019 йил мартдан декабргача бўлган даврда Лондоннинг қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг фиксинг нархи 1302,2 АҚШ долларидан 1523,0 АҚШ долларигача, яъни 17 фоизга ўсган.
Биржа бозорида “Олмалиқ КМК” АЖ қимматбаҳо металларни сотувчиси сифатида иштирок этмоқда. Саноатда ишлатиладиган маҳсулотларни қайта ишлаш қувватига эга бўлган ишлаб чиқарувчилар, ҳамда заргарлик буюмлар ишлаб чиқарувчилар қимматбаҳо металларнинг харидорлари ҳисобланади.
Маълумот учун, Трой унцияси қимматбаҳо металларнинг савдосида асосий ўлчов белгиси сифатида фойдаланилади. Бир трой унцияси 31,1 граммга тенг.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь