2019 йилда қанча ўзбекистонлик РФ фуқаролигини олгани маълум қилинди

Олам

image

2019 йилда 14 минг Ўзбекистон фуқароси Россия фуқаролигини олди. Умумий ҳисобда эса Россия фуқаролигини олганлар сони жорий йилда ўтган йилга қараганда 48 фоизга кўп бўлди.

Россия ИИВнинг маълум қилишича, 2019 йилда 285 минг чет элликка РФ фуқаролиги берилган. Шундан, 146 минги украиналик, 35 минги қозоғистонлик, 30 мингги тожикистонлик, 17 минги арманистонлик, 14 минги ўзбекистонлик, 11,5 минги молдавияликлар.

Хорижликлар Рф фуқаролигини асосан (71 минг) Ростов вилоятидан олган. Москва ва Москва вилоятидан мос равишда 10 ва 18 минг киши фуқаролик олган. Краснодар ўлкаси, Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятидан 10 минг киши (ҳар бир ҳудуддан) фуқаролик олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия фуқаролик

Баҳолаганлар

179

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг