2019 йил учун ҳаж зиёратининг нархи ошкор қилинди
Жамият
−
23 Апрель 2019
23472Ўзбекистонда 2019 йилги ҳаж мавсуми учун сарф-харажатлари сметаси бўйича ҳар бир зиёратчидан олинадиган маблағ 33 миллион 300 минг сўм этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ишларнинг самарадорлигини янада ошириш, зиёратларни юқори савияда ва тизимли ташкил этиш ҳамда ушбу йўналишда бозор механизмларини жорий этиш мақсадида фармойиш қабул қилинган бўлиб, унга кўра “Ҳаж” ва “Умра” йўналишида кўрсатиладиган хизматлар нархини пасайтириш ҳам кўзда тутилган эди.
Қайд этиш керак, 2018 йил учун ҳаж зиёратининг нархи 38 000 000 сўм этиб белгиланган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь