Сурхондарёда 200 кончиси иш ташлаган корхонанинг 9 раҳбари бўшатилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида жойлашган “Шарғункўмир” АЖда жорий йилнинг 14-15 август кунлари 200 нафар ходимлар томонидан иш ташлашлар бўлиб ўтгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу хабар кенг жамоатчиликда турли хил тушунмовчиликларни келтириб чиқармаслиги учун “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ расмий баёнот берди.

Ушбу холат бўйича “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбариятининг жорий йилнинг 14 августдаги буйруғига асосан махсус ишчи гурух ташкил этилди. Ишчи гурух – “Ўзбеккўмир” АЖ бош директори ўринбосари (гуруҳ раҳбари), “Ўзбеккўмир” АЖ ижро интизомини назорат қилиш бўлими бошлиғи, Иқтисодий таҳлил ва прогнозлаш бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари, Юридик бошқарма юрисконсулти, Ички аудит хизмати аудитори, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ касаба уюшмаси Республика Кенгаши бўлим мудири, Меҳнат муҳофазаси, техника ва саноат хавсизлиги Сурхондарё бошқармаси бош мутахассиси, “Термиз МТУ” УКнинг Ходимлар ва ижтимоий масалалар бўлим бошлиғи ва Касаба уюшмаси ҳудудий қўмита раисидан ташкил топган. 

“Шарғункўмир” АЖ корхонасида ишлаб чиқариш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди. Тушунмовчиликлар юзасидан барча ишчи-хизматчиларга тўлиқ маълумот берилган, жумладан, ходимларга ойлик маошларини белгилаш тартиби, мукофот пуллари ҳақида ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди. Шундан сўнг ходимлар яна иш жойларида ўз ишларини давом эттиришган.

Махсус комиссия норозилик ҳолатларини атрофлича ўрганиб чиқди. Натижада 9 нафар мансабдор шахс ўз лавозимидан озод этилди. Мазкур корхонада ишчи-хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар, корхонанинг иқтисодий-ижтимоий холатларини тўлиқ ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ мутахассислари “Шарғункўмир” АЖда ўз ишини давом эттирмоқда”, дейилади “Ўзбекистон темир йўллари” ахборотида.

Маълумот учун, корхона бўйича ўртача иш хаққи миқдори 2 млн 343 минг сўмни ташкил этади,  жумладан асосий фаолият билан шуғулланадиган касб эгалари бўйича: 

- Кўмир қазиб олиш забойнинг кон ишчиси (ГРОЗ) – 3 млн 800 минг сўм; 
- Ер ости электрчилангари – 2 млн 100 минг сўм; 
- Ер ости мустаҳкамловчиси – 2 млн 490 минг сўмни ташкил этади. 

Қайд этилишича, корхона ишчиларини ишлаб чиқариш кўрсаткичларига боғланган ҳолда мукофотлаш Низомлари ишлаб чиқилиб, тасдиқланган. Ер ости усулда кўмир қазиб олувчи ва лаҳмлар ўтувчи асосий касб эгалари учун ишбай иш хақи тизими ишлаб чиқилган барча бажарадиган ишлари бўйича хронометраж кузатувлар асосида таннархлар ишлаб чиқилган. 

Жорий йилнинг 1 август куни ҳолатига жамиятда тасдиқланган штат жадвали бўйича иш ўрни 596 тани, амалда ходимлар сони 542 кишини ташкил этиб бугунги кунда 54 та (жумладан, дирекция – 21 та,  “Шаргункумир” АЖ буйича 33 та) вакант иш ўринлари мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Шарғункўмир иш ташлаш

Баҳолаганлар

180

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг