20 та мусулмон давлат Исроилнинг Эронга ҳужумини қоралади

Олам

image
G7 Исроилни қўллаб-қувватлади, Эронни эса беқарорлик манбаи деб атади north_east

G7 Исроилни қўллаб-қувватлади, Эронни эса беқарорлик манбаи деб атади

Дунёнинг 20 та мусулмон давлатининг Исроилнинг Эронга ҳужумини қоралаш тўғрисидаги қўшма баёнот қабул қилди. Ҳужжат Миср Ташқи ишлар вазирлиги томонидан эълон қилинди.

Миср Ташқи ишлар вазирининг ўз ҳамкасблари билан амалга оширган маслаҳатлашувлари натижасида 20 та мусулмон давлати қўшма баёнот чиқариш орқали Исроилнинг Эрон ҳудудига ҳарбий тажовузини қораладилар.

Миср, Иордания, БАА, Покистон, Баҳрайн, Бруней, Туркия, Чад, Гамбия, Жазоир, Комор ороллари, Жибути, Саудия Арабистони, Судан, Сомали, Ироқ, Уммон, Қатар, Қувайт, Ливия ва Мавритания Ташқи ишлар вазирлари ушбу баёнотда Исроилнинг 13 июнь тонгидан бошлаб Эронга қилган тажовузини қоралаб, уни БМТ низоми ва халқаро ҳуқуқнинг очиқ-ойдин бузилиши, деб таърифлади. 

Улар мамлакатларнинг ҳудудий яхлитлигига ҳурмат билан ёндашиш ва ҳарбий ечимлардан тийилиш зарурлигини таъкидлади, Исроилнинг минтақавий барқарорликка таҳдид сифатида кескинликни кучайтиришидан огоҳлантирди ҳамда Исроилнинг Эронга қарши ҳужумларини зудлик билан тўхтатиш ҳамда ўт очишни тўхтатиш вазиятни тинчитиш жараёнини бошлашни талаб қилди.

Шунингдек, 20 та давлат минтақани ядровий қуроллардан холи этиш зарурлигини таъкидлаб, барча давлатларни Ядровий қуролларни тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома (NPT)га қўшилишга чақирган ва Эроннинг ядровий иншоотларига қилинган ҳужумни қоралаб, уни 1949 йилги Женева конвенциясининг очиқ-ойдин бузилиши, деб баҳолаган.

“Давлатлар Эрон билан ядровий музокараларга қайтишни барқарор келишувга эришишнинг ягона йўли сифатида кўрсатди;
Халқаро сувларда кемалар эркин ҳаракатланиши ҳамда денгизда сузиш хавфсизлигини таъминлаш зарурлигига урғу бердилар.
Ва ниҳоят, дипломатия ва мулоқотни инқирозларга ягона ечим деб билиб, ҳозирги инқироз ҳарбий йўл билан ҳал қилинмаслигини урғуладилар”, дейилади ҳужжатда.

Ушбу баёнот Миср ташаббуси билан ҳамда фаол дипломатик контактлар доирасида қабул қилинган бўлиб, мусулмон давлатларининг минтақада уруш кенгайишидан чуқур хавотирда эканини кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Эрон жаҳон ҳамжамиятидан Исроилнинг ҳужумларини қоралашни сўраган ва БМТ Низоми ҳамда халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойилларига содиқ қолишини таъкидлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг