20 минг долларга ер олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Жамият

image

Наманган вилояти Косонсой туманида ер олиб бериш учун 20 000 АҚШ доллари талаб қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Наманган вилояти бошқармаси ходимлари фуқаро О.Р. бошқа фуқарони ишончига кириб, Косонсой тумани, Ёшлик массивидаги 0.50 гектар ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун ажратиб бериш ҳамда келгусида бино иншоотлар қуришда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 20 000 АҚШ доллари талаб қилган. Шундан, 15 минг АҚШ доллари ва 48 млн сўмни фирибгарлик йўли билан  олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан О.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган фирибгарлик ер

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг