Афғонистон ҳарбийлари Сурхондарёдаги оролни эгаллаб олгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
Олам
−
22 Август 2022
45404Кеча, 21 август куни Сурхондарё вилоятидаги “Пайғамбар ороли” ҳудудида 24 нафар Афғонистон фуқароси давлат чегарасини бузиб ўтди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Пайғамбар ороли ҳудудида бир гуруҳ Афғонистон фуқаролари давлат чегарасини бузиб, ўз қайиқларида юқорида қайд этилган орол томон ҳаракатлангани кўринган.
Ҳудудга етиб келган Ўзбекистон чегарачиларига улар қаршилик кўрсатган.
Олиб борилган тезкор тадбир натижасида Ўзбекистон давлат чегарасини бузганларнинг барчаси (жами 24 нафар) шахсини аниқлаш ва тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш мақсадида қўлга олинган.
Ўтказилган сўров натижаларига кўра, чегарадаги ҳодисага Ўзбекистоннинг чегара зонасида кўп миқдорда ўсадиган қизилмия илдизининг ноқонуний равишда олиб ўтилиши сабаб бўлгани аниқланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь