2 йилдан сўнг Тошкент нуфузли мусобақага мезбонлик қилади

Спорт 2260
image

Шу кунларда Тошкентда қиличбозлик бўйича “Сателлит” халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим этадиган ушбу мусобақани кузатиб бориш учун Осиё қиличбозлик конфедерацияси раҳбари Дайрит Салсо ҳам ташриф буюрган.

Мусобақа доирасида ўтказилган расмий учрашув ва конференцияларда ушбу спорт тараққиёти борасида бир қатор дастурлар ҳам кўриб чиқилмоқда. Шулардан бирида 2021 йили қиличбозлик бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбон мамлакат номини аниқлаш масаласи кўриб чиқилди. 

Эътиборлиси, номзод шаҳарлар орасида Тошкент шаҳри варианти муносиб кўрилиб, Ўзбекистон пойтахти 2 йилдан сўнг ўтказиладиган нуфузли мусобақага мезбонлик қиладиган бўлди.
 

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 18
Рейтинг: 2.8
t
×