2 ноябрь куни Ерга астероид яқинлашади. У қанчалик хавфли?
Бу қизиқ
−
31 Октябрь 2020
13358NASA душанба куни Ерга минимал масофада яқинлашишини тахмин қилаётган потенциал хавфли астероид 2018 VP1 атмосферада ёниб кетиши мумкин. Бу ҳақда Россия Фанлар академиясининг Амалий математика институти илмий ходими, астроном Леонид Еленин маълум қилди.
"Астероиднинг катталиги атиги бир неча метрни ташкил этади. Агар у энг кенг тарқалган тош астероид бўлса, у атмосферада ёниб кетади", деди манба.
Олимнинг аниқлик киритишича, ушбу хулосалар астрономлар учун мавжуд бўлган объект траекторияси ҳақидаги маълумотларга асосланади. Астрономларга янги ҳисоб-китоблар учун ҳали мавжуд бўлмаган қўшимча маълумотлар талаб қилинади.
"Бу ҳақда янги маълумотлар йўқ, шунинг учун ҳам янги ҳисоб-китоблар мавжуд эмас. Унинг ўтишидан олдин (Ердан минимал масофада) бирон бир нарса пайдо бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас", дея хулоса қилди у.
2018 VP1 астероиди 2018 йилнинг ноябрь ойида Америка Паломар обсерваториясида автоматлаштирилган ZTF телескопи томонидан кашф этилган. У диаметри икки метр бўлган Ерга яқин оддий астероид ҳисобланади.