2 миллион ғазолик ер юзидаги дўзахда яшамоқда – Гранди

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) Қочқинлар бўйича Олий комиссари Филиппо Гранди БМТ Хавфсизлик Кенгаши келишмовчиликларни бартараф этиши ва Ғазо секторида гуманитар ўт очишни тўхтатиш бўйича келишиб олиши кераклигини айтди. 

“Дунё сиздан ҳаракат кутмоқда”, дейди у. 

Гранди БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида аъзо давлатларга қочқинлар ҳақида маълумот берди. 

Ҳозирда дунёда 114 миллион қочқин ва кўчирилганлар борлигини маълум қилган Гранди, бу дунёдаги беқарорликнинг асосий манбаларидан бири эканлигини таъкидлади. 

Унинг айтишича, мажбурий кўчирилиш ҳам хавфсизлик ва тинчликни сақлаб қолмасликнинг оқибати. 

“Сўнгги уч ҳафтадаги воқеалар шуни кўрсатадики, урушнинг асосий қоидалари ва халқаро гуманитар ҳуқуққа ҳурматсизлик энди истисно эмас, балки одатий ҳолдир. Тинч аҳоли мисли кўрилмаган даражада нобуд бўлмоқда”, дейди у. 

2 миллион ғазолик ер юзида дўзахда яшайди

“Ҳозир 2 миллион ғазолик, уларнинг ярми болалар, ер юзида дўзахда яшамоқда. Гуманитар сулҳ ҳеч бўлмаганда бу ўлим спиралини тўхтата олади. Умид қиламанки, сиз ўзингизнинг келишмовчиликларингизни енгиб, бу мақсадга эришиш учун ўз ваколатингиздан фойдаланасиз. Дунё сиздан ҳаракат кутмоқда”, дейди у. 

Исроил-Фаластин муаммосининг қайта-қайта ва атайлаб эътибордан четда қолганини ифода этган Гранди, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 15 аъзосига мурожаат қилди: 

“Сиз қабул қилган ёки қабул қилмаган қарорлар барчамизга, жумладан, келажак авлодларга ҳам таъсир қилади. Тарқоқлигингиз ёки бефарқлигингиз туфайли бу урушларнинг давом этишига рухсат берасизми ёки чеккадан керакли ва дадил қадам ташлайсизми?”


Мақола муаллифи

Теглар

Ғазо сектори Филиппо Гранди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made