19 ёшли “Барселона” футболчиси жаҳон рекордини ўрнатди

Спорт

image

Жорий йилнинг 5 август куни 19 ёшни қарши олган испаниялик ярим ҳимоячи Гави “Барселона” сафидаги 100-ўйинда майдонга тушди. Бу орқали футболчи шу кунга қадар Боян Кркичга тегишли бўлган 19 йилу 85 кунлик дунё рекордини янгилади. 

Гап шундаки, Кркич айнан 19 ёш 85 кунлик вақтида 100-ўйинида майдонга тушган. Кеча, 3 сентябрь куни эса Испания Ла Лигасининг 4-турида “Барселона” “Осасуна”га қарши баҳс олиб борди ва мазкур учрашувда 19 ёш 29 кунлик Гави ҳам қатнашди. Бу унинг 100-ўйини эди.

Гави “кўк-анорранглилар” академиясининг тарбияланувчиси ҳисобланади. Каталонияликлар билан биргаликда 18 ёшли ярим ҳимоячи 2022/2023 йилги мавсумда Испания чемпиони ва ушбу мамлакат Суперкубоги соҳиби бўлди.

“Transfermarkt” порталига кўра, Испания терма жамоаси футболчисининг қиймати 90 миллион еврони ташкил қилади. Унинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Гави

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг