19 июнь куни Ўзбекистондан Туркияга чартер рейс амалга оширилади

Жамият

image

Эртага, 19 июнь куни 

Тошкент — Истанбул — Тошкент;
Тошкент — Москва — Тошкент;
Тошкент — Истанбул — Тошкент
чартер рейслари ташкил этилади.

Маълумотларга кўра, парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади. Ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

Рўйхатга, биринчи навбатда, бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар киритилади. Шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар ҳам чартер рейс билан парвоз қилишлари мумкин бўлади.

“Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади”, дейилади хабарда. 

Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия чартер рейс

Баҳолаганлар

132

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг