18+ Фарғонада даҳшатли ЙТҲ бир кишини ҳаётдан олиб кетди

Жамият

image
Фарғонада ЙТҲ натижасида икки ўқувчи қиз ҳалок бўлди north_east

Фарғонада ЙТҲ натижасида икки ўқувчи қиз ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Фарғонада мудҳиш ЙТҲ қайд этилди. Унда бир киши қурбон бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда. 

ЙТҲ 2 ноябрь куни соат тахминан 23:45ларда Фарғона вилояти Қўштепа туманида содир бўлган. Ҳайдовчи М.А. тегишли ҳужжатларсиз “ВАЗ 2106” русумли автомашинани маст ҳолатда бошқариб кетаётган вақтида, ЙТҲ содир бўлган ва ҳайдовчи бошқарувни йўқотганлиги натижасида автомашина Равнақ кўчасидаги кўприк ёнида йўлнинг ўнг чеккасидаги бетон тўсиққа урилиб, 6 нафар йўловчилари билан ағдарилган. 

Бунинг оқибатида бир нафар йўловчи вафот этган, ҳайдовчи ва қолган йўловчилар эса турли кўринишда тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилганлар. Ҳодиса жойи тергов-тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш оқибатида одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда йўл-транспорт ҳодисасини келиб чиқиш сабабларини аниқлаш юзасидан тегишли экспертизалар тайинланган бўлиб, дастлабки тергов давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг