175 шахснинг паспортига “IMEI” кодни ноқонуний рўйхатдан ўтказган шахслар ушланди

3-саҳифа

image

Шахсга доир қонун ҳужжатларини бузган ҳолда мобил қурилмаларни “IMEI” кодларини ноқонуний равишда рўйхатдан ўтказган бир неча шахслар ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бир неча фуқаро олдиндан тил бириктириб, республиканинг турли ҳудудларидан 175 нафар шахснинг фуқаролик паспорти нусхаларини турли хил алдов йўллари билан қўлга киритган. Улардан фойдаланган ҳолда, мамлакат ҳудудига ноқонуний равишда олиб кирилган телефонларнинг “IMEI” кодини рўйхатдан ўтказган.

Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 141-2-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, марказ бу хабар орқали фуқароларни огоҳликка чақирган.

“Ҳурматли фуқаролар фуқаролик паспортингиз ва унинг нусхасини бегона шахсларга тақдим этманг, ундан ғаразли мақсадларда фойдаланиш мумкинлигини ёдда тутинг”, дейилади марказ хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

197

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг