17 мингдан ортиқ мигрант Туркиядан чиқариб юборилди
Олам
−
08 Август 2023
12580Туркияда икки ой ичида деярли 36 минг ноқонуний муҳожир қўлга олинди, улардан 17,3 минг нафари депортация қилинди. Бу ҳақда республика Ички ишлар вазирлиги раҳбари Али Ерлиқоя маълум қилди.
“Икки ойда 2548 та операция ўтказилди, улар давомида 1385 нафар ноқонуний миграция ташкилотчиси қўлга олинди, улардан 372 нафари қамалди. Жами 35867 нафар ноқонуний мигрант қўлга олинди, шундан 17258 нафари мамлакатдан чиқариб юборилди. Депортация тадбирлари давом этмоқда. Биз ноқонуний миграцияга қарши курашни давом эттирамиз”, деб ёзди вазир Х ижтимоий тармоғида (собиқ Twitter).
Жорий йилнинг июнь ойида Туркия Ички ишлар вазири этиб тайинланган Ерлиқоя бир неча ой ичида мамлакатда, асосан Истанбулда ноқонуний миграция муаммосига барҳам беришга ваъда берган эди.
Туркия ИИВ раҳбари аввалроқ республикада 4,9 миллионга яқин қочқин борлигини, улардан 3 миллиони Сурия фуқаролари эканлигини маълум қилганди. Туркиядаги ноқонуний муҳожирлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллигидан QALAMPIR.UZ’га берилган маълумотларга кўра, айни вақтда Туркияда 300 мингдан ортиқ ўзбекистонлик муҳожирлар бўлиб, уларнинг бор-йўғи 78 мингги мамлакатда қолиш учун расмий ҳужжатга эга.
LiveБарчаси