16 ёшли хаста бола Samsung ва Microsoft сайтини бузган хакерлар гуруҳи раҳбари бўлиб чиқди

Технология

image

Лондонлик ўсмир Microsoft, Okta, Nvidia, Ubisoft, Samsung ва Vodafone каби йирик технология компанияларини бузиш учун жавобгарликни ўз зиммасига олган Lapsus$ хакерлар гуруҳи раҳбари бўлиб чиқди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

“White” ва “Breachbase” тахаллуслари билан машҳур бўлган 16 ёшли йигитнинг исми, манзили, фотосуратлари ва таржимаи ҳоли хакерлар веб-сайтида эълон қилинган. Унинг бойлиги 14 миллион долларга баҳоланган.

Lapsus$ нисбатан янги хакерлик гуруҳи, лекин йирик компанияларга муваффақиятли ҳужумлар уюштирганидан сўнг энг кўп муҳокама қилинадиган ва қўрқинчли кибержиноятчилар тўдаларидан бирига айланди.

Полициянинг маълум қилишича, хакерлик гуруҳини тергов қилиш давомида 16 ёшдан 21 ёшгача бўлган етти киши ҳибсга олинган. Уларнинг барчаси кейинроқ қўйиб юборилган.

Ўсмирнинг ота-онаси BBC’га ўғлининг машғулотлари ҳақида ҳеч нарса билмаслигини, аммо энди унга компьютердан фойдаланишни тақиқлашини айтди. Шунингдек, ўсмир аутизмдан азият чекаётгани маълум қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

кибержиноят

Баҳолаганлар

2833

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг