16 ёшли “Барселона” аъзоси ЕЧЛ тарихига кирди
Спорт
−
14 декабр 2023 3951 1 дақиқа
“Барселона”нинг 16 ёшли вингери Ламин Ямал Европа Чемпионлар лигаси (ЕЧЛ) гуруҳ босқичининг 6-турида “Антверпен”га қарши ўйинда голли узатмани амалга ошириб, турнирда ассист қайд этган энг ёш футболчига айланди. Бу ҳақда “Squawka” хабар берди.
Ўйиннинг 35-дақиқасида Ямал ҳужумчи Ферран Торресга аниқ узатма берди ва Торрес гол уриб ҳисобдаги мувозанатни тиклади. Торреснинг голигача Бельгия клуби “Барселона”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратаётганди. Якунда каталонияликлар мезбонларга 3:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Мағлубиятга учраган бўлса ҳам, “Барселона” Европа Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига гуруҳда 1-ўрин билан йўлланмани қўлга киритди.
Маълумот учун, Ямал жорий мавсум Каталония клуби сафида умумий 22 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг трансфер нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Ямалнинг “Барселона” билан шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган.
Live
Барчаси“Бойсун дўпписи” патентланди
16 сентябр
Рональд Куманнинг аёли 65 ёшида вафот этди
16 сентябр