16 ҳокимнинг лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилади

Жамият

image

Шавкат Мирзиёев уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар юзасидан йиғилишда 16 туман ҳокимларининг лавозимга лойиқлигини кўриб чиқишни топширди.

Мажлисда ўтган йили ҳудудларда 2 мингта кўп қаватли уй-жой қуриб, аҳолига топшириш бўйича олинган режа тўлиқ бажарилмай қолгани, яъни 124 та уй-жой қурилиши якунланмагани, қурилган уйлардан 450 таси ҳалигача фойдаланишга топширилмагани қайд этилди.

Бош вазир Абдулла Ариповга ушбу Нукус, Қоровулбозор, Навбаҳор, Косонсой, Нуробод, Олтинсой, Музработ, Қизириқ, Бандихон, Оқолтин, Сайхунобод, Мирзаобод, Ховос, Пискент, Қўштепа, Боғдод туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.

Ушбу 16 та туманда уй-жойга талаб юқори бўлса-да 2023 йилда бирорта кўп қаватли уй-жой қурилмаган, туман ҳокимлари режа ҳам қилмагани танқид қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 16 январь кунги йиғилишда ҳам Балиқчи, Жалақудуқ, Бектемир, Миробод, Олмазор, Чилонзор, Юнусобод, Яккасарой туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини ҳал қилиш топширилган эди. Шунингдек, Фарғона, Жомбой, Элликқалъа, Паркент, Конимех, Олтинкўл, Бўстон туманлари ва Янгийўл ва Зарафшон шаҳри ҳокимлари огоҳлантирилган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг