15 ёшли ўқувчи мактабда отишма уюштирди
3-саҳифа
−
24 Октябрь 2023
12930Бразилиянинг Сан-Паулу штатидаги мактабда 15 ёшли ўқувчи мактабда отишма содир қилди. Бу ҳақда штат ҳукуматига таяниб, “Menafn” хабар берди.
Қайд этилишича, отишма кеча, 23 октябрь куни Сан-Паулу штатининг шарқий қисмидаги Сапопемба давлат мактабида содир бўлган. Оқибатда 1 ўқувчи ҳалок бўлган, яна 3 киши турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Маҳаллий ОАВнинг манбаларига кўра, гумонланувчи воқеа жойида ушланмаган, балки яширинишга улгурган "уддабурон" бироз ўтиб қўлга олинган.
Сан-Паулу штати ҳукумати душанба куни эрталаб ҳужум қурбонининг оиласига ҳамдардлик изҳор қилиб, содир бўлган воқеадан чуқур афсусда эканини билдирган.
“Биз чуқур афсусдамиз, ушбу даҳшатли воқеа оқибатида ҳалок бўлган ўқувчининг оиласига ҳамдардлик изҳор қиламиз. Ҳозир жабрланганларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиш, шунингдек, талабалар, таълим мутахассислари ва ҳалок бўлган талаба оиласини қўллаб-қувватлаш энг муҳим вазифамиз ҳисобланади”, дейилади ҳукумат баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Ижевск шаҳридаги 88-мактабда номаълум шахс отишма уюштирган эди. Оқибатда 13 киши ҳалок бўлган (улардан етти нафари бола), 20 киши жабрланганди. Таълим муассасасининг ижтимоий тармоқлардаги гуруҳи маълумотларига кўра, мактаб 1994 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда 982 нафар ўқувчи таълим олмоқда ва 80 нафар ўқитувчи ишлайди.
LiveБарчаси