14 ёшли қизнинг ўлимига сабабчи бўлган боксчига суд ҳукми ўқилди
Sport
−
06 March 2025 32338 1 minute
Асли чечен бўлган 25 ёшли россиялик боксчи Шаробиддин Ўрозбоев 14 ёшли қиз ҳалок бўлган йўл-транспорт ҳодисаси учун 10 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда РИА хабар берди.
Манбага кўра, суд боксчига марҳумнинг ота-онасига 6 миллион рубль тўлаш мажбуриятини юклаган. 2024 йил 3 октябрь куни Ўрозбоев тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида бир қизни машинада уриб юборган. Ўразбоев жабрланувчини қутқаришга уринмаган, оқибатда 14 ёшли қиз воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, Ўрозбоев аввал ҳам мастлик ҳолати бўйича тиббий кўрикдан ўтиш талабини бажармагани учун ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилингани кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бошқа бир боксчи ҳибсга олингани хабар қилинганди.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August