2019 йилда Ўзбекистонда нефть ва газ ишлаб чиқариш камайди

Жамият

image

2019 йилда Ўзбекистонда нефть, табиий газ ва газ конденсати ишлаб чиқариш миқдори камайди. Далват статистика қўмитаси маълумотлари шундан дарак бермоқда.

Унга кўра, 2019 йилнинг январь-декабрь ойларида 698,6 минг тонна нефть ишлаб чиқарилган. 2018 йилда бу кўрсаткич 745,7 минг тоннани ташкил этган.

Табиий газ қазиб олишда ҳам сезиларли камайиш кузатилган. Хусусан, 2019 йилнинг январь-декабрь ойларида 59 460 млн куб метр табиий газ ишлаб чиқарилган. 2018 йилнинг мос даврида айни кўрсаткич 60 396,5 млн куб метрни ташкил этган.

Шунингдек, газ конденсати қазиб олишда ҳам пасайиш кузатилган. Ўтган йилнинг 12 ойи давомида 2098,3 минг тонна газ конденсати қазиб олинган. 2018 йилда бу маҳсулотдан 2145,7 минг тонна ишлаб чиқарилган.


Мақола муаллифи

Теглар

газ нефть

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг