13 июлдан поездлар ва авиақатновлар ҳам тўхтатилади

Жамият 4757
image

Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини қайта тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 10 июлидан 1 августига қадар республика миқёсида карантин чекловлари қайтадан кучайтирилмоқда. 

Шу муносабат билан жорий йилнинг 13 июлидан бошлаб маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиақатновлар ҳам тўхтатилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот котиби Навруз Ашурматов маълум қилди. 

АОКАда ўтган брифингда қайд этилишича, жорий йилнинг 10 июлидан 1 августига қадар бўлган муддатда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ да 5900 та чипта сотилган.

Карантин чоралари кучайтирилиб, поездлар қатнови тўхтатилгани сабабли йўловчиларга сотиб олинган чипта пуллари қайтарилади.

"Uzbekistan airways" АЖ томонидан "Тошкент-Нукус", "Тошкент-Урганч", "Тошкент-Термиз" йўналишларида 13 июлдан 1 августга қадар бўлган муддатга 332 та авиачипта сотилган.

Сотиб олинган авиачипталарнинг амал қилиш муддати бир йилгача ҳақиқий ҳисобланади.

Эпидемиологик вазият барқарорлашиб авиақатновлар тикланганда, йўловчилар аввал сотиб олган чипталари билан бемалол парвоз қилиши мумкин.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 126
Рейтинг: 3
t
×