ТДЮУ масъул раҳбари жавобгарликка тортилди

3-саҳифа

image

Тошкент давлат юридик университети маданий меросдан фойдаланишда қонунбузарликка йўл қўйгани учун, олийгоҳнинг масъул раҳбари маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, Тошкентнинг Сайилгоҳ кўчасида жойлашган, XIX асрга оид бетакрор архитектура ёдгорлиги бўлган (собиқ Эркаклар ва Аёллар гимназияси) Тошкент давлат юридик университети томонидан фойдаланиб келинаётган бинолар мутахассислар томонидан ўрганилганида, тегишли рухсатнома олинмасдан, бино деворлари тешилиб, қайд этиш тахтачалари ўрнатилгани ва атрофлари бўялгани, совуткич (кондиционер) двигателлари ҳамда соябонлар ўрнатилгани аниқланган.

Олийгоҳ раҳбарияти томонидан қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатма бажарилмагани сабабли, маъмурий баённома расмийлаштирилиб, судга тақдим қилинган.

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 31 мартдаги қарори билан олийгоҳнинг масъул раҳбари маъмурий жавобгарликка тортилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида жарима қўлланилган.

Маълумот учун, пойтахтда маданий мерос ҳисобланган бино-иншоотларнинг 30 таси умумтаълим мактаби, 5 таси касб-ҳунар коллежи, 24 таси олийгоҳ, 109 таси вазирлик ва идораларнинг маъмурий бинолари сифатида фойдаланиб келинмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1101

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг