11 ёшли шахматчи FIDE спорт устаси унвонини қўлга киритди
Спорт
−
01 Февраль 2022
3426Ўзбекистонлик 11 ёшли шахматчи Ҳумоюн Бекмуродов Халқаро шахмат федерациясининг (FIDE) спорт устаси унвонини қўлга киритди.
Бекмуродов шу кунга қадар ўсмирлар ўртасидаги кўплаб мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган, шунингдек 2020 йилда ўтказилган шахмат бўйича онлайн Ўзбекистон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган ҳолда якунда Spark автомобил билан тақдирланган эди.
Маълумот учун, дунё тарихидаги энг ёш гроссмейстер мақомини 2021 йил 30 июнда ҳинд миллатига мансуб бўлган америкалик шахматчи Абхиманью Мишра қўлга киритган. У 12 ёш, 4 ой 25 кунлигида шахматдаги энг юқори даражага кўтарилган эди. Бунга қадар эса 19 йилдан зиёд вақт давомида жаҳоннинг энг ёш гроссмейстери мақомини россиялик Сергей Карякин ўз қўлида сақлаб турган.
Шунингдек, ўзбекистонлик шахматчилар – Жавоҳир Синдоров ва рапид бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов ҳам гроссмейстерлик талабини бажарган дунёдаги энг ёш шахматчилар қаторидан ўрин олган.
LiveБарчаси