11 абитуриентнинг ўрнига имтиҳонга кирмоқчи бўлганлар ушланди
Жамият
−
10 Август 2019
8547Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари охирлаб қолди. Имтиҳонлар вақтида шаффофликни таъминлаш учун кўрилаётган чораларга қарамай, тест синовларидан қинғир йўллар билан ўтишга уринаётганлар топиляпти.
Қарши ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати манежида шу кунга қадар бўлиб ўтган тест синовларида ҳам баъзи қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Қоидани бузгани учун 17 нафар абитуриент имтиҳонлардан четлаштирилди. Мисол учун, 11 нафар абитуриент ўрнига бошқа шахслар тестга кирмоқчи бўлишди. 6 нафар абитуриент эса имтиҳон ўтадиган бинога ўзи билан мобиль алоқа қурилмаси олиб киришга уринди.
Хусусан, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи фуқаро Ў.И фуқаро Хайриддинов Одилбек ўрнига Тошкент давлат техника университетига, Бухоро вилояти Қоракўл туманида яшовчи фуқаро Ф.С фуқаро Сирожов Олмос ўрнига Қарши давлат университетига кириш тест синовларини бажариш учун кираётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланди. Уларга нисбатан белгиланган тартибда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Бундан ташқари Қарши туманида яшовчи фуқаро А.З. ҳам имтиҳон жараёнида фойдаланиш мақсадида ўзи билан “Мастеркард” русумли телефон аппаратини олиб кираётганда фош бўлди. Фуқародан ушбу қурилма тегишли тартибда расмийлаштириб олинди ҳамда у тестдан четлаштирилди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь