100 ёшдан ошган нуронийлар мукофотланди

Жамият

image

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи 100 ёшдан ошган нуронийлар “Шуҳрат” медали билан мукофотланди. Бу бугун, 25 август куни “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Президент фармонида белгиланган.

100 ёшдан ошган қуйидаги нуронийлар мукофотланган:

  • Гаданова Хатича – Нарпай тумани, Самарқанд вилояти
  • Галимова Назиба – Боғот тумани, Хоразм вилояти
  • Зарипова Наржан – Беруний тумани, Қорақалпоғистон Республикаси
  • Имомқулова Сухсурбу – Поп тумани, Наманган вилояти
  • Кенжаева Анор – Янгиобод тумани, Жиззах вилояти
  • Матисоқова Мелибу – Бувайда тумани, Фарғона вилояти
  • Норматов Уразали – Сардоба тумани, Сирдарё вилояти
  • Розиева Назмира Мирсултановна – Мирзо Улуғбек тумани, Тошкент шаҳри
  • Табаров Икром – Шўрчи тумани, Сурхондарё вилояти
  • Тағоев Журақул – Хатирчи тумани, Навоий вилояти
  • Тешаев Ачил – Жондор тумани, Бухоро вилояти
  • Усмонова Мехри – Чиноз тумани, Тошкент вилояти
  • Ширназаров Махмадали – Шаҳрисабз тумани, Қашқадарё вилояти
  • Юлдошева Чинихон – Пахтаобод тумани, Андижон вилояти

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг мазкур фармони билан бир нафар вазир, вазир ўринбосарлари ва қўмита раислари ҳам мукофотланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шуҳрат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар