100 га яқин мигрантлар Польша чегарасини бузишга уринди

Олам

image

17 ноябрдан 18 ноябрга ўтар кечаси Польша чегарасини кесиб ўтмоқчи бўлган 100 яқин қочоқлар Польша хавфсизлик хизмати томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги Twitter саҳифаасида маълум қилган

Вазирликнинг таъкидлашича, Беларусь хавфсизлик кучлари чегарани кесиб ўтмоқчи бўлган қочоқларни бошқарган ва чегарани кесиб ўтишда уларга ёрдам берган.

“Беларусь хизматлари дастлаб разведка ишларини олиб борди. Катта эҳтимол билан улар чегарадаги деворга зарар етказган. Кейин беларуслар польшалик аскарларни чалғитиш учун мигрантларни уларга қарши тош отишга мажбур қилишган. Чегарани кесиб ўтишга уриниш эса бир неча юз метр нарида содир бўлди”, дейилади вазирлик хабарида.

Қайд этиш жоизки, Беларусь ҳукумати Польша билан чегарада қолиб кетган муҳожирларни коронавирусга қарши эмлашни бошламоқчи.

Таъкидланишича, қочқинларнинг ўзлари коронавирусга қарши эмлашни сўраган. 

Сўнгги пайтларда Литва, Латвия ва Польша Беларусь билан чегарада Яқин Шарқ ва Африкадан ҳибсга олинган ноқонуний муҳожирлар сонининг кўпайиши ҳақида хабар берди, Минск миграция инқирозини яратишда айбланди. Минск барча айбловларни рад этди. Вазият муносабати билан Польша Президенти Беларусь билан чегарадош ҳудудларда фавқулодда ҳолат жорий қилди, чегарани ҳимоя қилишга армия ва полиция жалб қилинди. 

Беларусь чегарачилари Литва, Польша ва Латвия томонидан муҳожирларни Беларусь ҳудудига мажбуран чиқариб юбориш ҳақида бир неча бор баёнот берган. Ўтган ҳафтада Беларуснинг Польша билан чегараси яқинида 2 мингга яқин кишидан иборат қочқинлар лагери ташкил этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

чегара Беларусь-Польша

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг