10 минг ўзбекистонликни ишга чақирган Россияда коронавирус авжига чиқмоқда

Олам

image

Кеча, 11 октябрь куни Россияда коронавирусдан рекорд даражада ўлиш ҳолати қайд этилди. Инфекцияга қарши кураш бўйича тезкор штаб маълумотларига кўра, сўнгги бир суткада 973 киши коронавирусдан вафот этган. 

Хабарга кўра, бу пандемия бошланганидан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир. Бундан аввалги рекорд 968 та ўлим ҳолатини ташкил этиб, жорий йилнинг 9 октябрида рўйхатга олинганди. Бош штаб маълумотларига кўра, Россияда шу вақтга қадар жами 218 345 киши коронавирусдан вафот этган. 

Россияда коронавирус бўйича статистиканинг салбий томонга ўзгариши мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида ҳам акс эта бошлади. Жумладан, эпидемиологик ҳолати туфайли юзлаб мактаб ва мактабгача таълим муассасалари тўлиқ ёпилди. 

Бугун, 12 октябрь куни Роспотребнадзор раҳбари Анна Попованинг коронавирусга қарши кураш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш президиумининг йиғилишида маълум қилишича, мамлакат бўйлаб 605 та мактаб ҳамда 117 мактабгача таълим муассасалари тўлиқ ўз фаолиятни тўхтатган. 

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи бошида Россия Ҳукумати Ўзбекистондан 10 минг нафар қурувчини жалб қилиш бўйича синов лойиҳасини маъқуллаганди. Бунда талабгорларга коронавирусга қарши эмланганлик ёки Россияга келишдан олдин 5 ой ичида касалликка чалингани ҳақидаги маъмулотномани кўрсатиш талаб этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

191

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг