“10 фоиз меники деб имлаб қўйишади”. Президент жойлардаги коррупция ҳақида гапирди
Жамият
−
20 Январь 2020
15275Шавкат Мирзиёев жойлардаги маҳаллий кенгашлар ва улар билан Сенатнинг ҳамкорлиги суст эканлигини танқид қилди. Шунингдек, давлат раҳбари коррупция ҳолатлари ҳақида алоҳида тўхталди.
“Қонунни билмаганимиз учун маҳаллий кенгаш раислари, жаноб ҳокимлар тушунмаяпти. Тушунтирмаяпти. Ўз устида ишламаяпти. Сенат қўмиталари маҳаллий кенгашлар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўймагани ҳам бунга сабаб бўлмоқда. Кенгашлар самарадорлигини оширишда биринчи навбатда сиз муҳтарам сенаторларга суянаман. Негаки, сизлар ҳудудлар вакилларисизлар. Қачон бизда вазият ўзгаради? Парламентаризмни ўзгартирмоқчи бўлсак, эртага қонун устуворлигини таъминлайдиган, парламентни тушунадиган давр келади деб ҳозирдан замин яратсак, маҳаллий кенгашларни кучайтиришимиз керак. Агар маҳаллий кенгаш кучаймаса, натижа бўлмайди” дейди давлат раҳбари.
Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев жойлардаги коррупция ва “улушбозлик” ҳақида ҳам гапирди. Президентнинг сўзларига кўра, бундай ҳаракат халққа ҳиёнатдир.
“Маҳаллий кенгаш раҳбари ҳоким бўлмайди деб айтганман. Бунга тайёргарлик кўряпмиз. Бунга ҳам вазият керак. Унга ҳам қонуний асослар керак. Унга ҳам етиб боришимиз керак. Савиямиз, интеллектимиз етиши керак. Бу осон иш эмас. Лекин ҳокимлар бундан фойдаланмаяпти. Негаки, ҳокимлар маҳаллий кенгашни ишлата олса, ҳамма йўналишни назорат қилса бўлади. Таълим, йўл, тиббиётни “катта”ларини сўроқ қилса бўладими?! Депутатларни гапи билан 2-3тасини ишга олиб коррупция қилган йўлларни буздириб, прокуратура орқали жойига қўйдириб бир мисол қилса... Қила олмайди. Керак эмас. Шерик. Қўпол бўлса ҳам. Шерик бўлмаса ҳам имлаб қўяди. 10 фоизи меники деб... ундай имлаш билан яшасак, халқимизга ҳиёнат қилган бўламиз. Ҳиёнат. Мен айтган ишларни нима орқали амалга оширади? Маҳаллий кенгаш орқали” дейди Шавкат Мирзиёев.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь