1 йил давомида АҚШдан Ўзбекистонга депортация қилинганлар сони очиқланди
Олам
−
20 Декабрь
35632023 йил сентябрдан 2024 йил сентябргача АҚШдан Ўзбекистонга 572 киши депортация қилинган. Бу ҳақда АҚШ ҳукуматининг тегишли ҳисоботида келтирилган.
Ҳисоботга кўра, 2023 йил сентябрдан 2024 йил сентябргача мамлакатдан депортация қилинган мухожирлар сони 2014 йилдан бери энг юқори даражага чиққан. АҚШнинг Иммиграция ва божхона хизмати (ICE) 192 та давлатга тахминан 271 минг кишини депортация қилган. Бу кўрсаткич Президент Байден 2021 йилда лавозимга киришганидан бери энг юқори бўлиб, 2017–2021 йиллар оралиғида фаолият юритган сайланган АҚШ президенти Дональд Трамп давридаги ҳар қандай йиллик депортация кўрсаткичларидан ошиб кетган. Бунгача энг юқори депортация даражаси 2014 йилда қайд этилган бўлиб, ўшанда 315 943 киши мамлакатдан чиқариб юборилган.
Қуйида айрим давлатлар депортация қилинган фуқаролари сони бўйича:
- Туркия – 694 киши;
- Ўзбекистон – 572 киши;
- Грузия – 162 киши;
- Тожикистон – 77 киши;
- Қирғизистон – 69 киши;
- Украина – 53 киши;
- Исроил – 30 киши;
- Эрон – 27 киши;
- Қозоғистон – 23 киши;
- Озарбайжон – 13 киши;
- Туркманистон – 5 киши.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш сиёсатини амалга оширишнинг биринчи босқичида 1 миллион одамни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштираётгани хабар қилинган эди.