1-синф ўқувчилари қўшимча бир ҳафталик таътилга чиқади
Жамият
−
08 Февраль 2020
8010Мактаблар маъмурияти томонидан 1-синф ўқувчиларининг февралда қўшимча таътилга чиқиши белгилаб қўйилди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матубот хизмати хабар бермоқда.
“Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан таcдиқланган Низом талабларига кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида 1-синф ўқувчиларига кўшимча таътил берилиши лозим”, дейилади маълумотда.
Хусусан, 1-синф ўқувчилари февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътилга чиқишлари кўзда тутилган. Таътил февраль ойининг айнан қайси кунларига тўғри келиши ҳар бир мактаб маъмурияти томонидан мустақил равишда белгиланади.
Маълумот ўрнида, Халқ таълими вазирлиги мактабларда беш кунлик ўқув ҳафтасига ўтиш ва ёзги таътил эвазига қишги таътил муддатини узайтиришни қўллаб-қувватламаган эди.
LiveБарчаси