1 ноябрдан эски намунадаги “объективка”лардан воз кечилади

Local

image

Ўзбекистондаги давлат идораларида “маҳалладан – республикагача” тамойили асосида кадрларни ўстириш тизими жорий қилинади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 4 август куни бўлиб ўтаётган давлат хизматини ислоҳ қилиш бўйича йиғилишда сўз очди.

“Биз давлат хизматини маҳаллага тушириш бўйича катта ислоҳотларни бошладик. Ҳар бир маҳаллада – раис, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлардан иборат яхлит тизим яратилди. Бундан буён, раҳбарлик лавозимларига номзодлар маҳаллада одамлар билан ишлаган, уларнинг муаммосини ўз кўзи билан кўриб, ҳал қилган кадрлар орасидан танлаб олинади”, дейди давлат раҳбари.

Йиғилишда таъкидланишича, 1 ноябрдан:

•  эски намунадаги “объективка”дан воз кечилиб, илғор IT-технологиялар асосида ходимнинг малакаси ва салоҳияти, эришган натижаларини баҳолайдиган тизимга ўтилади;

•  ходимни баҳолашда қайси олийгоҳни битиргани ёки қаерда ишлагани эмас, қандай билим-тажрибага эгалиги ва кўрсатган натижалари асосий мезон бўлиши шарт. 

"Оддий қилиб айтганда, раҳбарликка тасодифан келиб қолишнинг олди олинади", дейди Президент.


Tags

Rate Count

473

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic