1 мартдан поезд чипталари нархи ошади

Жамият

image

2019 йилнинг 1 мартидан бошлаб барча маҳаллий йўналишларда қатновчи йўловчи поездлар чипталари нархи 20 фоизга оширилади. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти хабар берди.

Қайд этилишича, фақат "Афросиёб" тезюрар поездлари учун чипта нархлари ўзгаришсиз қолдирилган. Эслатиб ўтамиз,  "Афросиёб" тезюрар поездлари чипта нархлари 2018 йилда икки марта – август ва ноябрь ойларида оширилган эди.

"Бу ўз навбатида ҳар куни сарфланиб келинаётган электр энергия, хом ашёлар, ҳаракатланиш давомида вужудга келадиган барча ҳаражатларни қоплаш ва поездда хизмат кўрсатувчи барча ходимларга муносиб иш ҳақини тўлашга замин яратади" дейилади компания хабарида.

Шунингдек, нархларни тартибга солиш орқали поезд йўналишлар сонини кўпайиши ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишларни доимий равишда таъминланиши билдирилган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон темир йўллари поезд чипта Афросиёб

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг