1 кг тақинчоқни жинсий аъзосига яширган шахс ушланди
3-саҳифа
−
30 Май 9033 1 дақиқа
Тошкент вилоятидаги “Навоий” чегара божхона постида 1,1 млрд сўмлик заргарлик буюмлари яширинча олиб ўтишга уриниш фош этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, “Навоий” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро божхона назоратидан ўтаётган вақтида шубҳали хатти-ҳаракатлар қилган. Шу сабабли у божхона ходими томонидан шахсий кўрикдан ўтказилган.
Кўрик натижасида фуқаронинг ички жинсий аъзолари ичида оғирлиги 1 кг 13 грамм бўлган заргарлик буюмлари борлиги аниқланган. Ашёвий далил сифатида олинган мазкур тилла тақинчоқларнинг жами қиймати 1,1 млрд сўмни ташкил этган.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Навоий” чегара божхона постида қуйма олтинни жинсий аъзосига яшириб, ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлган шахс қўлга тушганди.
Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь