1,6 млрд сўмлик ноқонуний товарлар божхонадан ўтмай қолди

Жамият

image

Чегарада Ўзбекистонга олиб келинаётган умумий қиймати 1,6 млрд сўмдан ортиқ бўлган товарлар ушланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Тошкент-товар” ва “Чуқурсой техник-идора” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида тадбиркорлик субъектларидан бирининг номига хориждан келтирилган 2 та юк контейнери белгиланган тартибда кўздан кечирилган.

Натижада, мазкур контейнерланда йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, ҳашаротларга қарши қўлланиладиган 68 минг 500 дона фумигаторлар, 162 минг дона тортлар учун мўлжалланган фейрвеклар ҳамда 15 минг дона шишириладиган болалар коптоклари борлиги аниқланди.

Мазкур товарларнинг умумий қиймати эса  1 млрд. 663 млн. сўмдан ошмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

божхона

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг