1,5 яшар қизалоқ тушиб кетган уйни қурганларга чора кўрилади
Жамият
−
16 Июнь 2022
10469Хабарингиз бор, жорий йилнинг 9 июнь куни Самарқанд вилояти “Қорасув” масканида 1,5 яшар қизча кўп қаватли уйнинг 10-қаватидан тушиб кетиб, вафот этганди. Ушбу ҳолат юзасидан Қурилиш вазирлиги муносабат билдирди.
Қайд этилишича, вазирлик мутасаддилари томонидан жорий йилнинг 13 июнь куни қизалоқ тушиб кетган уйнинг айвонини тўсиб турувчи метал тўсиқлари текширилган.
Аниқланишича, тўсиқдан полгача бўлган масофа (қизча тушиб кетган жой) ишчи лойиҳа қирқимида 150 мм кўрсатилган бўлиб, жойида ўлчанганда 165-170 мм чиққан. Лойиҳада тўсиқнинг остки қисми бетондан ёки кафел юзасидан экани аниқ кўрсатилмаган.
“Лойиҳа ташкилоти “Univer Pro Stile” МЧЖ ва пудратчи ташкилот “Agromir Buildings” МЧЖнинг қурилиш ишларига масъул мансабдор шахсларига амалдаги қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилишини билдирамиз”, дейилади муносабатда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь